Goal24.uz » Transfer » «Челси»га Германиядан яна бир ҳужумчи келмоқда. Сўнгги трансфер хабарлари

«Челси»га Германиядан яна бир ҳужумчи келмоқда. Сўнгги трансфер хабарлари

Автор: admin

«Челси» «Баер» яримҳимоячиси Кай Ҳавертс трансфери борасида келишувга эришган. Айни вақтда немис футболчиси трансфери бўйича сўнгги деталлар муҳокама қилиняпти. Гуардиан нашри хабарига кўра, лондонликлар футболчи учун 80 миллион евро тўлайди, шунингдек, яна 20 миллион евро турли кўринишдаги бонуслар назарда тутилган.
Бундан ташқари, «Челси» дарвоза чизиғига ҳам номзодларни фаол тарзда кўриб чиқаётгани ҳақида маълумотлар бор. Даилй Маил манбаси хабар беришича, «Ренн» посбони Эдуар Менди бу руйхатда асосий ўринни банд этган. У сўнгги мавсумни жуда ишончсиз ўтказган Кепа Аррисабалаганинг ўрнини эгаллаши мумкин. «Шорт лист»да шунингдек, «Лилл»дан Майк Манян ва «Бёрнли» дарвозабони Ник Поуп ҳам ўрин олишган. 
«Милан» дарвозабони Пепе Рейна эса фаолиятини «Лацио»да давом эттиради. Журналист Никола Скиранинг ёзишича, Рим клуби 37 ёшли Рейна билан 2 йиллик шартнома имзолади. Унга кўра, испаниялик посбон 1,8 миллион евро миқдорида йиллик маош олади. Ўтган мавсумда дарвозабон А Серияда атиги 1 ўйинда майдонга тушиб, 1 гол ўтказиб юборганди.
«Спартак» марказий яримҳимоячиси Гус Тил ПСВга ўтишга яқин турибди. Метаратингс маълумотига кўра, футболчи аллақачон бунга розилик берган, ҳозирда клублар ижара шартномаси юзасидан музокара ўтказишмоқда. 22 ёшли Тил икки йил олдин Нидерландиянинг бошқа бир клуби – АЗ «Алкмар»дан 16 миллион еврога сотиб олинганди. У ўтган мавсумда РПЛда 18 ўйинда майдонга тушиб, 2 гол урди ва 3 ассистни амалга оширди.
«Барселона» чап қанот ҳимоячиси Жорди Албага ўринбосарларни кўриб чиқмоқда. «Валенсия» аъзоси Хосе Луис Гайя ҳозирча асосий вариант сифатида қаралмоқда. 25 ёшли литералнинг тахминий баҳоси 40-50 миллион евро атрофида.

Бундан ташқари, «Манчестер Сити» вакили Анхелино варианти ҳам бор. Мавсумнинг иккинчи ярмини «Лейпциг» сафида ижарада ўтказган футболчи жуда ишончли ҳаракат қилиб, жамоаси ЕЧЛ яримфиналига чиқишида катта ёрдам берганди. Диарио Спорт нашри хабарига кўра, инглизлар ушбу футболчисини 30 миллион евро атрофида баҳоламоқда. Агар Куман 23 ёшли футболчини олиб келишга қарши бўлмаса, «шаҳарликлар» музокаралар учун очиқ. Чунки Пеп қўл остида Анхелино ўз позицияси учун Зинченко, Конселу ва Мендидан кейин тўртинчи вариантдир.
«Монако» Франк Кануте бўйича музокараларни ниҳоясига етказди. «Пескара» сафида тўп сурган 21 ёшли яримҳимоячи учун клуб 2 миллион евро тўлайди. Скиранинг ёзишича, сенегаллик футболчининг трансфер ҳуқуқининг эллик фоизи «Ювентус»га тегишли. Демак, бир миллион евро туринликлар ғазнасига тушади. Ўтган мавсумда ушбу ҳавбек В Серияда 18 ўйинда майдонга тушган.
«Аталанта» етакчи ҳужумчиси Дуван Сапатанинг трансфер суммасини маълум қилди. 29 ёшли ҳужумчини ўз сафида кўрмоқчи бўлган клуб камида 55 миллион евро сарфлаши керак. Ла Газзетта делло Спорт маълумотига кўра, Сапатага «Ювентус», «Атлетико», «Барселона» ва бир қатор инглиз клублари ҳам даъвогарлик қилишяпти. Ўтган мавсумда колумбиялик ҳужумчи 28 ўйинда қатнашиб, 18 гол урди ва 7 марта шерикларига голли узатма амалга оширди.
Эмери бошқарувидаги «Вилярреал» таркибини кучли яримҳимоячилар билан тўлдиришда давом этмоқда. Скй Спорт Италиа нашри маълумотига кўра, бу сафар «сариқ субмариналар» Хосе Калехон билан келишувга эришди. Шу ой охирида эркин агент сифатида «Наполи»ни тарк этадагин 33 ёшли вингер етти йил олдин «Реал»дан Италияга кетган эди. Сўнгги мавсумда у А Серияда 33 учрашувда қатнашди ва 4 гол ва 7 ассистни амалга оширди.
«Наполи»нинг яна бир ҳужумкор яримҳимоячиси Амин Юнус эса, Бундеслигага қайтиш арафасида. Журналист Жанлука ди Марсионинг ёзишича, «Фортуна» клуби 27 ёшди футболчини бир йиллик ижарага олмоқчи. Ўтган мавсумда Юнус А Серияда атиги 9 ўйинда майдонга тушди ва 1 гол урди.
«Ливерпул» яна бир бразилиялик дарвозабонни ўз таркибига жалб қилиш ниятида. Ҳали катталар футболида бирорта ҳам ўйида қатнашмаган 17 ёшли Марсело «Флуминенсе»га тегишли. Никола Скиранинг ёзишича, катта эҳтимол билан у трансфер содир бўлганидан кейин ҳам Бразилияда қолади ва ижара шартномаси асосида «Флуминенсе»да шуғулланишда давом этади. Марселони ўз тенгқурлари ичида энг иқтидорли футболчи сифатида баҳолашяпти.
Диего Коста «Бенфика» сафига ўтиши мумкин. Лиссабонликлар ўз сафига Эдисон Каванини қўшиб олишга уриниб кўраётган эди, аммо музокаралар маълум босқичда тўхтаб қолгач, энди эътибор 31 ёшли испаниялик ҳужумчига қаратилди. Диего Коста сўнгги мавсумда Ла Лигада 23 ўйинда майдонга тушиб, 5 гол урди ва 4 марта шерикларининг голига ҳаммуаллифлик қилди.

«Лидс Юнайтед» ҳужум чизиғига номзод излашда давом этмоқда. Ҳозирда уч футболчи номзоди кўриб чиқилмоқда, улар – Одсон Эдуар («Селтик»), Дивок Ориги («Ливерпул») ва Родриго Морено («Валенсия»). Никола Скиранинг ёзишича, АПЛ йўлланмасини қўлга киритган клуб янги ҳужумчи сотиб олиш учун 35 миллион евро ажратган.
«Марсел», «Милан», «Севиля» ва Францийа миллий жамоасидаги ўйинлари орқали таниш бўлган Одил Рами В Серияда фаолиятни давом эттиришга яқин турибди. 34 ёшли тажрибали ҳимоячи шу йил қишда «Сочи»га ўтганди, аммо у бирорта ҳам ўйинда қатнашмай, клубни эркин агент сифатида тарк этди. Спортиталиа манбаси маълумотига кўра, ҳозирда ушбу футболчи «Реджина» билан музокаралар ўтказмоқда.
Россиянинг ССКА клуби «Стяуа»дан биратўла икки вингерни сотиб олиш бўйича музокара ўтказмоқда. «Армиячилар» 21 ёшли Деннис Ман ва 22 ёшли Флоринел Команни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Газета Спортурилор нашри маълумотига кўра, икки футболчи учун руслар жами 12 миллион евродан воз кечишга тайёр.
Аввалроқ «Спортинг» яримҳимоячиси Жоау Палиня ССКА сафига келиб қўшилиши ҳақида ҳам маълумотлар тарқалганди. Бирмингҳам Ливе манбаси ёзишича, 25 ёшли ҳавбек катта эҳтимол билан Англияга кетади ва «Вулверҳемптон» аъзоси сифатида таништирилади.
Мундо Депортиво нашри хабарига кўра, Луис Суаресга «Барселона»да у қадар ишонишмаяпти. Ҳужумчи Дони ван де Бекнинг трансферига жалб этилиши ва клуб ёш яримҳимоячи учун Суаресга қўшиб, 20 миллион евро бериши мумкин. Луис Суарес ўз вақтида айнан «Аякс» сафида ҳаракат қилган ва у Европадаги фаолиятини айнан Амстердам клубида якунламоқчи экани ҳақида ҳам хабарлар чиққанди.
316   
Добавить комментарий
Ваше имя: *