Goal24.uz » Европа жамоалари » Germaniya » “Бавария” требллар сони бўйича “Барселона”га етиб олди

“Бавария” требллар сони бўйича “Барселона”га етиб олди

Автор: admin

“Бавария” Чемпионлар Лигасининг финал учрашувида ПСЖни мағлуб этиб, 2019/20-йилги мавсумдаги учинчи совринини қўлга киритди.
“Бавария” бунгача Германия чемпионати ва мамлакат Кубогини ғалаба қозонганди. Бу клуб тарихидаги иккинчи требл бўлди. Биринчиси 2012/13-йилги мавсумда қайд этилган.
Шу тариқа мюнхенликлар требллар сони бўйича “Барселона”га етиб олди. Каталон клуби 2008/09 ва 2014/15-йилги мавсумларда Ла Лига, Испания Кубоги ва Чемпионлар Лигасида зафар қучган.
Қайд этиш жоиз, “Бавария” 6-марта Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлди. Бунгача клуб 1974, 1975, 1976, 2001 ва 2013-йилларда мусобақа бош совринига эга чиққанди.
137   
Добавить комментарий
Ваше имя: *