Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Куман “Барса”ни Нидерландия терма жамоасига айлантиряпти

Куман “Барса”ни Нидерландия терма жамоасига айлантиряпти

Автор: admin

У эски шогирдларини Каталонияга чорламоқда
“Барселона” бош мураббийи Роналд Куман ёзги трансферлар мавсумида Каталонияга олиб келинадиганлан қаторига яна бир ҳамюрти – Келвин Стенгсни ҳам қўшди. Ҳужумкор ярим ҳимоячи АЗ жамоаси шарафини ҳимоя қилади.
Бунгача, Куман Донни ван де  Бек, Жоржино Вейналдум, Мемфис Депай каби Нидерландия терма жамоасидаги шогирдларини ҳам “Барселона”га таклиф қилаётган эди.
АЗ жамоасида чап қанот ярим ҳимоячиси вазифасини бажарувчи Келвин Стенгсни Роналду Куман 2019 йилда Нидерландия терма жамоасига ҳам чақиртирганди.
“Барселона” скаутлари бу футболчини Куман келгунга қадар  ҳам кузатиб юргани айтилмоқда.
135   
Добавить комментарий
Ваше имя: *