Goal24.uz » Ўзбекистон » Шота Арвеладзе: «Бугунги ўйинимиз «Бавария» - «Барселона» баҳсига ўхшади»

Шота Арвеладзе: «Бугунги ўйинимиз «Бавария» - «Барселона» баҳсига ўхшади»

Автор: admin

Суперлига 12-тури доирасидаги «Пахтакор» - «Локомотив» (7:0) учрашувидан кейин амалдаги чемпион жамоа бош мураббийи Шота Арвеладзе ўйин борасидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.
«Дерби учун ноодатий ҳисоб бўлди. Бугунги ўйинимиз «Бавария» - «Барселона» (8:2) баҳсига ўхшаб кетди. Йигитлар учун хурсандман. Қийин даврдан ўтиб олдик. Яхши ўйнадик ва баҳсни назорат қилдик. Бешта алмаштириш амалга оширганда ўйин суръатини бирдек сақлаш қийин, лекин биз буни уддаладик. Захирадан тушган футболчилар ўзларини кўрсатишди. Уларнинг шундай яхши ишлаётганидан бахтиёрман. «Локомотив»га бундай қийин ҳолатдан тезроқ чиқиб олишларини тилайман. 
Яқин орада миллий жамоа йиғини бўлади. Умид қиламанки, бизнинг чемпионат ўйинлари ҳамда Чемпионлар лигаси олдидан маъқул ҳолат топилади. Ўйинчилар миллий жамоада ҳам ўйнашни хоҳлашади.
Натижа қандай бўлишидан қатъи назар мухлислар учун ўйнашда давом этамиз. Рақиб, мухлислар ҳамда ўз жамоангни ҳурмат қилиш лозим», - дея Арвеладзенинг сўзларини келтирмоқда клуб матбуот хизмати.
115   
Добавить комментарий
Ваше имя: *