Goal24.uz » Ўзбекистон » Суперлига. «Насаф» «Бунёдкор» билан баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

Суперлига. «Насаф» «Бунёдкор» билан баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

Автор: admin

Суперлига 12-тури доирасидаги «Насаф» ва «Бунёдкор» ўртасидаги учрашувда жанговар дуранг қайд этилди.
Учрашувнинг 21-дақиқасида Норчаев ҳисобни очган бўлса, 57-дақиқада Абдухолиқов ўз голи билан Рўзиқул Бердиев жамоасига ишончли ғалаба келтираётган эди. Аммо иккинчи бўлимда Вадим Абрамов томонидан қилинган ўзгаришлар ўз самарасини берди. Дастлаб захирадан майдонга тушган Суҳроб Иззатов ҳисобни қисқартирган бўлса, ўйин тугашига беш дақиқа қолганида захирадан тушган Шаҳбоз Эркинов жамоасини муқаррар мағлубиятдан қутқариб қолди – 2:2.
Ушбу дуранг натижа билан «Бунёдкор» очколари сонини 22тага етказиб 4-ўринда қолган бўлса, «Насаф» 20 очко билан 5-ўринда қолди.
Суперлига. 12-тур. 24 август.
Тошкент, «Пахтакор» стадиони.
«Насаф» - «Бунёдкор» - 2:2
Бош ҳакам: Аскер Нажафалиев
Голлар: Ҳусайн Норчаев 21, Бобир Абдихолиқов 57 – Суҳроб Иззатов 67, Шаҳбоз Эркинов 85.
«Насаф»: 35. Абдувоҳид Неъматов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев (4.Ҳусниддин Алиқулов, 79), 8.Дилшод Саитов, 10.Бобир Абдихолиқов, 14.Шароф Муҳитдинов, 19.Ҳусаин Норчаев (20.Ислом Кенжабоев, 75), 22.Акмал Мозговой, 34.Шерзод Насруллаев, 77.Ойбек Бозоров, 88.Марко Станоевич, 92. Умар Эшмуродов.
«Бунёдкор»: 1. Абдумавлон Абдулжалилов, 3.Исломжон Қобилов, 5.Иброҳимҳалил Йўлдошев, 6.Анвар Ғофуров (34.Суҳроб Иззатов, 70), 7.Дилшод Аҳмадалиев, 10.Хуршид Ғиёсов (90.Шаҳбоз Эркинов, 84), 17.Санжар Қодирқулов, 19.Нурилло Тўхтасинов, 30.Абдулла Абдуллаев, 48.Валерий Акопов, 49.Фаррух Икромов.
125   
Добавить комментарий
Ваше имя: *