Goal24.uz » Европа жамоалари » Germaniya » Роберт Левандовски Роналду ва Мессининг 13 йиллик гегемониясига чек қўйди

Роберт Левандовски Роналду ва Мессининг 13 йиллик гегемониясига чек қўйди

Автор: admin

“Бавария” ҳужумчиси Роберт Левандовски Европа Чемпионлар Лигаси 2019/20-йилги мавсумининг энг яхши тўпурарига айланди.
Шу тариқа 2006/07-йилги мавсумдан кейин илк бор “Барселона” ҳужумчиси Лео Месси ёки “Ювентус” форварди Криштиану Роналдудан бошқа футболчи мусобақанинг энг яхши тўпурари бўлди. 13 йил аввал Кака (10 та гол) Чемпионлар Лигаси тўпурарига айланганди.
2007/08, 2012/13, 2013/14, 2015/16, 2016/17, 2017/18-йилги мавсумларда Роналду энг яхши тўпурар бўлган бўлса, 2008/09, 2009/10, 2010/11, 2011/12, 2018/19-йилги мавсум бу Мессига насиб этган.
2014/15-йилги мавсумда Месси ва Роналду Неймар билан биргаликда мусобақа энг яхши тўпурарлигини қўлга киритган.
Шунингдек, 2008/09-йилги мавсумдан буён Чемпионлар Лигасининг энг яхши тўпурари “Реал” ва “Барселона” вакили бўлиб келаётганди. Левандовски мазкур гегемонияга ҳам чек қўйди.
133   
Добавить комментарий
Ваше имя: *