Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » «Арсенал» ижарага олган 2 ўйинчиси билан шартнома имзолади

«Арсенал» ижарага олган 2 ўйинчиси билан шартнома имзолади

Автор: admin

«Арсенал» жамоада ижарада ўйнаган икки ҳимоячи билан тўлақонли шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар қилди. 
Гап «Фламенго»дан ижарага олинган Пабло Мари ва «Саутҳемптон»га тегишли бўлган Седрик Соареш ҳақида кетмоқда.
Футболчилар «Арсенал» билан неча йиллик битим имзолашгани ошкор қилинмади.
28 ёшли Соареш «Арсенал»га январда қўшилиб, АПЛда 5та ўйинда майдонга тушган. 26 ёшли Мари эса 2та баҳсда қатнашиб, сўнг жароҳат олганди.
146   
Добавить комментарий
Ваше имя: *