Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Куман Суаресдан ташқари яна уч футболчи билан хайрлашмоқчи

Куман Суаресдан ташқари яна уч футболчи билан хайрлашмоқчи

Автор: admin

«Барселона» бош мураббийи Роналд Куман яна қайси футболчилар билан хайрлашмоқчи эканлиги ойдинлашмоқда.
Эл Мундо Депортивўнинг ёзишича, нидерландиялик мутахассис бир қатор футболчилар билан телефон орқали гаплашиб олган. Жумладан, Луис Суаресдан ташқари яна Артуро Видал, Иван Ракитич ва Самюел Умтитига ҳам қўнғироқ қилиб, бу футболчиларга янги мавсум режаларидан ўрин олмаганликларини маълум қилган. 
Маълумот учун, Ракитич 2014 йилдан буён «Барселона» шарафини ҳимоя қилаётган бўлса, Умтити 2016 йилдан бери, Видал эса жамоада 2018 йилдан буён тўп суриб келмоқда.
Аввалроқ, Ракитичга «Севиля» қизиқаётганлиги, Умтити эса фаолиятини Англияда давом эттириши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.
131   
Добавить комментарий
Ваше имя: *