Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Мундо Депортиво: «Манчестер Юнайтед» Ансу Фати учун 170 миллион евро тўлашга тайёр

Мундо Депортиво: «Манчестер Юнайтед» Ансу Фати учун 170 миллион евро тўлашга тайёр

Автор: admin

«Манчестер Юнайтед» Дортмунднинг «Боруссия» клуби билан ярим ҳимоячи Жейдон Санчонинг трансфери борасида муваффақияцизликка учраганидан сўнг ўз эътиборини «Барселона» ҳужумчиси Ансу Фатига қаратди.

"Мундо Депортиво" тарқатган хабарга кўра, англияликлар 17 ёшли футболчининг шартномасида кўрсатилган 170 миллион евро миқдоридаги бадал пулини тўлиқ тўлаб, уни қўлга киритишмоқчи.

Ўз навбатида, каталонияликлар эса ўз тарбияланувчиси билан янги шартнома имзолаб, унинг бадал пулини 400 миллион еврога кўтариб қўйишмоқчи.

Фати якунланган мавсумда "Барса" сафида барча мусобақалар доирасида 33та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол урди ва битта голга узатма берди. Октябр ойида у 18 ёшга тўлади.
Манба: бомбардир.ру
123   
Добавить комментарий
Ваше имя: *