Goal24.uz » Жаҳон » Роналдинё озодликка чиқарилди

Роналдинё озодликка чиқарилди

Автор: admin

Бразилиялик афсонавий футболчи Роналдинё ва унинг акаси Парагвай суди қарори билан озодликка чиқарилди.

Эслатиб ўтамиз, Роналдинё ва унинг акаси Роберто де Ассиш 7 март куни Парагвай мамлакатига сохта паспорт билан киргани учун маҳаллий полисия томонидан ҳибсга олинган эди. Аввалига улар қамоқхонага ташланган бўлса, апрел ойида улар 1,6 миллион доллар гаров пули эвазига уй қамоғига ўтказилишган эди. Шундай буён улар Асунсёндаги меҳмонхонада яшаб келишаётган эди.

24 август куни эса Парагвай суд прокуратуранинг Роналдинё ва унинг акасига қамоқ жазосини тайинламаслик ҳақидаги илтимосномасини қондиришга қарор қилди. Улар жарима билан қутулиб қолишади. Роналдинё 90 минг доллар тўлайди, шундан 60 минг доллари коронавирусга қарши кураш учун йўналтирилса, 30 минги хайрия жамғармага ўтказиб берилади. Футболчининг акасига эса 200 минг доллар жарима солинди. Бу пулга Парагвайдаги қамоқхоналарда пандемияга қарши кураш воситалари харид қилинади.

Бундан ташқари, Роберто ҳар 4 ойда ўз мамлакат суд органларига ташриф буюриб туриши керак. Роналдинёга эса бундай мажбурият юкланмади.
Манба: спорт24.ру
130   
Добавить комментарий
Ваше имя: *