Goal24.uz » Chempionlar ligasi » Эслаб қолинг, бу каби Чемпионлар Лигаси бошқа бўлмайди. Карантинли футбол ҳақида

Эслаб қолинг, бу каби Чемпионлар Лигаси бошқа бўлмайди. Карантинли футбол ҳақида

Автор: admin

Шубҳасиз, пандемия туфайли ортда қолган мавсум ўзига хос ва ноёб тарзда ўтди. Ушбу Чемпионлар Лигасини эслаб қолиш керак, боиси бунақаси бошқа бўлмайди: УEФА ўзига душман эмаски, қўшимча даромаддан воз кечса. Шу сабабли, кейинги мавсумдан бошлаб плей-офф ўз ҳолига (икки учрашув) қайтади.
Мавсумни “саккиз финалчи” форматида тугатиш тасдиқланганида, аутсайдерларнинг финалга чиқиш имконияти кўпчилик томонидан юқори баҳоланганди. “Лейпциг”, “Аталанта” ва “Лион” каби жамоалар эслаб ўтилганди. Қисман бўлса-да тахминлар ўзини оқлади ҳам, бироқ барибир финалга грандлар йўл олди.
Хўш, CОВИД-19 футболнинг томошабоблигига таъсир ўтказдими? Хулоса чиқаришга шошилманг! Тахминларнинг аксарияти қуйидагича бўлганди: мухлисларсиз атмосфера йўқолади, футболчилар майдонда югуриш ўрнига юради, самарадорлик пасаяди ва ҳоказо. Аммо бу ёз футболчилар ўзлари ўзларига мотивация бериши мумкинлигини исботлаб берди. Бу нафақат Чемпионлар Лигаси финалига, балки дастлабки босқичларга ҳам тегишли. Тўғри, УEФА мавсумни охирига етказишга қарор қилганига сабаб – кўп миллионли шартнома мажбуриятлари. Бироқ футболчилар ҳам агар Евромавсум тугатиб қўйилмаганида, бундан хурсанд бўлмаслиги аниқ эди. Ҳа, ҳамма чарчаганди, бироқ финалгача йўл оз қолганди. Бу ерда биргина иккиланиш –футболчилар ўз даражасида ўйнай оладими деган саволда эди. Бироқ сўнгги паллагача интрига сақланиб турди ва бунда ҳар бир футболчи ўзининг совринга қанчалик яқин турганини ҳис қилиб кўрди.
CОВИД-19 финалга таъсир қилдими? Бунинг учун ўтган йилги “Ливерпул” ва “Тоттенҳем” ўртасидаги учрашувни эслашнинг ўзи кифоя. Ўшанда ҳатто гавжум стадион ҳам ўйинни “қиздириб” бера олмаганди. Бу йили трибуналар бўш, биринчи бўлим голсиз ўтган бўлса ҳам, олдинги йилги Чемпионлар Лигаси финалига қараганда кўпроқ воқеаларга бой бўлди. Бу ерда мотивация ўз сўзини айтди. Бу билан ўтган йилги финалда мотивация йўқ эди деган фикр илгари сурилмаяпти. Шунчаки Неймар барчага Мессисиз ҳам кучли эканлигини исботлашни, Мбаппе 21 ёшида ҳам терма жамоа (Мбаппе 2018-йилда Францийа терма жамоаси билан Жаҳон чемпиони бўлган), ҳам клуб миқёсидаги энг катта иккита йирик мусобақада ғолиб бўлишни истарди. Левандовски бошчилигидаги “Бавария” эса ўзининг Европадаги тенгсиз эканлигини кўрсатмоқчи эди.
Мюнхенликлар мослашувчан эканлигини исботлади. Стереотиплик нуқтайи назардан, “Бавария” даҳшатли булдозер бўлиб, натижага қийинчилик билан эришиш нималигини билмайди. Финалда ҳам шундай бўлди. Мюнхенлик футболчилар шунчаки финал босими бўлгани учун кўп(роқ) гол ура олмади, холос. ПСЖ ҳам худди йирик турнирларнинг классик финалларида бўлгани каби, қўшимча вақтларда ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Шунда ҳакамлар борасида ҳам кўплаб саволлар туғилган бўларди – худди пандемиядан олдин бўлгани каби.
“Футболни 22 киши ўйнайди, якунда эса немислар ғалаба қозонади”. Ҳа, “Бавария” тизимли футболнинг натижасини кўрсатди. У карантиндан олдин ғалаба қозонаётганди, ундан кейин ҳам тўхтамади. Афтидан, унга ҳеч нарса таъсир қилмайди: на коронавирус ва карантин. Нима бўлса ҳам ғалаба қозонаверади.
Ушбу Чемпионлар Лигасини эслаб қолинг. Ҳа, унинг ғолиби ҳеч кимни ажаблантирмади, аммо жамоаларнинг финалгача бўлган йўли мислсиз ҳодиса эди. Бунақаси энди бошқа бўлмайди (бўлишини ҳеч ким хоҳламаса ҳам керак).
“Бавария” эса ҳар доим шундай бўлиб қолаверади.
151   
Добавить комментарий
Ваше имя: *